
Дзюдо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди!
Хабарингиз бор, Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳслари бўлиб ўтди.
Ўз тарихида илк бор финалга етиб келган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионлиги учун кечган муросасиз беллашувда дзюдо ватани ҳисобланган япониялик дзюдочиларга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Яккалик баҳсларида 71 давлат орасида тарихда биринчи мартта кучли давлат терма жамоаларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик. Илк бор 5 та олтин, 2 та бронза медаллари қўлга киритилди. Аралаш жамоавий беллашувларда жаҳон вице-чемпионига айландик. Финалга қадар Франсия, Қозоғистон ва Мўғулистон терма жамоалари мағлуб этилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар