Дзюдо. Ўзбекистон жамоавий беллашувларда ҳам юқори натижа қайд этди!

  • 19 октябрь, 2024, 12:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

 

Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичигача етиб келишди. Якунда Францияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган қизларимиз олтин медалларга сазовор бўлди. Йигитларимиз эса Мўғулистонга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритди.

Шу тариқа, илк бор юртимизда ташкил этилган мазкур йўналишдаги дунё биринчилиги поёнига етди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!