Дзюдо. Спортчимиз "Катта Дубулға" турнири совриндорига айланди
Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.
-73 кг вазн тоифасидаги финал баҳси якунланди. Унда тажрибали дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақа олтин медали учун мўғулистонлик Ценд-Очирин Цогтбаатарга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди.
Кумуш медаль ва 700 рейтинг очко мубарак!
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар