
Дзюдо. "Tashkent Cadet and Junior Asian Cup" — ўсмирларимиздан муваффақиятли старт!
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг биринчи куниёқ жами 22 та медал (5 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза) қўлга киритди.
Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт аренаси Осиё дзюдосиниг марказига айланди. Татамида қитъамизнинг турли давлатларидан келган 300 нафардан зиёд ёш дзюдочилар медаллар учун баҳс олиб боришди. Уларнинг бари ягона мақсад — ғалаба учун келганди. Рақобат — ўз чегарасидан аллақачон ўтиб кетганди. Бу ерда тасодифий ғалабалар бўлмади. Фақат кучли тайёргарликка эга спортчиларгина шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистон терма жамоаси биринчи куннинг ўзидаёқ 22 та медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олди.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар