Дзюдо терма жамоамиз "Warsaw European Open 2026" турнирига йўл олди

14-15 март кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида "European Open" туркумидаги яна бир мусобақа ўтказилади. 

Унда дунёнинг 31 давлатидан келган жами 359 нафар дзюдочи медаллар ё‘лида баҳсларга киришади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 6 нафар вакили ҳам "Warsaw European Open 2026" турнирида иштирок этади. 

Бугун Алексей Будолин бош мураббийлигидаги жамоамиз делегатсияси Польша давлатига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!