Дзюдо. Ёшларимиз Жаҳон чемпионатини топ-10 таликда якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. 

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди ва қувонарлиси, 3 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медалларига эга чиқишди. Умида Ниғматова (+78 кг) финалга қадар мағлубияциз етиб бориб, кумуш медал қўлга киритди. Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 65 давлат орасида 10-ўринда якунлади. Япония терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан кутилганидек, бу борада биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Бразилия ва ИЖФ жамоалари жой олди. 

Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Кумуш медаль

+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова 
-60 кг: Самариддин Қўчқоров 
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов 
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!