Дзюдочиларимиз Дюссельдорфга йўл олишди

23-25 февраль кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 71 мамлакатидан 500 нафар спортчи иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. 

Терма жамоамиз мураббийлар штаби Германиядаги турнирга 3 нафар полвонимизни олиб кетди. Таркибда Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Достон Холиқулов (-66 кг) ҳамда Ғиёсжон Бобоев каби дзюдочиларимизни кўришимиз мумкин. 

Делегациямиз аъзолари бугун эрта тонгда Тошкент-Истанбул-Дюссельдорф йўналиши бўйича Германия сафарига жўнаб кетишди. Вакилларимизги ушбу турнирда омад тилаб қоламиз.