Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келди!

  • 13 октябрь, 21:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6 та (1 та кумуш, 5 та бронза) медал билан дунёнинг 65 давлати орасида ТОП 10 таликдан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Ватанга қайтди. 

Tecno

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида музаффар спортчиларимизни Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, дзюдочиларимизнининг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди. 

Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Кумуш медал:
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова 
-60 кг: Самариддин Қўчқоров 
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов 
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!