Дзюдочиларимиз Тбилиси "Катта Дубулға" турнирини 2 та медал билан якунлашди!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнирига мезбонлик қилди. Уч кун давомида дунёнинг 5 қитъаси 83 давлатидан келган 531 нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. 

Tecno

Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар аъзоси ҳам Тбилиси татамиларида ўз маҳоратини намойиш этди. Илиас Илиадис шогирдлари якунда иккита кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 83 давлат орасида 12-ўринни эгаллади. Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) терма жамоамизга кумуш медалларни тақдим этишди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!