Дзюдочимиз Синдао Гран-присида кумуш медални қўлга киритди
Хитойнинг Синдао шаҳрида ташкил этилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнири терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Куни кеча -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз саралашда Финляндия, Қозоғистон, Туркия, БАА вакилларини мағлуб этди. Бироқ финалда жаҳон чемпионатларининг 3 карра совриндори, япониялик Татсуки Ишихарага имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар