"Еб тўймас" "Ноттингем" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди

"Ноттингем Форест" "Коринтианс"дан Мурильони ўз сафига қўшиб олди. 

Англия клуби унинг трансфери учун 12+3 миллион евро тўлайди. Бразилиялик футболчи "ўрмончилар" билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У янги жамоасида 40-рақам остида тўп тепади. 

"Премьер-лига - дунёдаги энг яхши лига, шунинг учун мен ўзимни синаб кўришни ва бу клуб учун бор кучимни беришни истайман", - деди Мурильо. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!