ЕЧЛ 1/8 босқичига қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг
Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ 1/8 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Қуръадан аввал плей-офф иштирокчилари иккита саватчага ажратилган: биринчисида гуруҳ ғолиблари, бошқасида — гуруҳларда иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар жойлашган.
Биринчи саватчада ПСЖ, «Бавария», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Ливерпуль», «Барселона», «Лейпциг» ва «Валенсия» ўрин олган. Бу жамоалар 1/8 финалда бир-бирларига рақиб бўлмасликлари аниқ.
Иккинчи саватчада «Реал», «Тоттенҳэм», «Аталанта», «Атлетико», «Наполи», «Боруссия Д», «Лион» ва «Челси» бўлади.
Маълумот ўрнида, гуруҳ ғолиблари биринчи ўйинни сафарда ўтказишади.
* Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ 1/8 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бошланди. Айни пайтда гуруҳ босқич ўйинларига бағишланган ролик намойиш этилмоқда.
* Маросим бошловчиси ушбу жараённи аёллар футболи вакили Келли Смит ва финал Истанбулда ўтишини инобатга олиб Ҳамид Олтинтўпни саҳнага таклиф қилинди. У ҳам маросимни олиб боради.
Жуфтликлар аниқланмоқда...
"Боруссия Д" - ПСЖ
"Реал" - "Манчестер Сити"
"Аталанта" - "Валенсия"
"Атлетико" - "Ливерпуль"
"Челси" - "Бавария"
"Лион" - "Ювентус"
"Тоттенхэм" - "Лейпциг"
"Наполи" - "Барселона"
Шунинг билан 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди.
Фикрлар