ЕЧЛ. "Арсенал" сўнгги марта қачон чорак финалда ўйнаганини биласизми?

ЕЧЛ нимчорак финалида "Арсенал" "Порту"ни иродали тарзда мағлуб қилиб, кейинги босқичга йўл олди. Жамоа сўнгги марта 1/4 финалда 2010 йилда ўйнаганди. 

Ўшанда жамоанинг бош мураббийи Арсен Венгер эди. Гуруҳ босқичидан биринчи ўрин билан чиққан "канонирлар" нимчорак финалда "Порту"ни таслим қилади. Олдинда эса клубни Пеп Гвардиоланинг "Барселона"си кутар эди. 

Дастлаб 2:2 ҳисоби билан тугаган тўқнашувдан сўнг жавоб учрашувида каталонияликлар "Арсенал"га умуман имкон қолдирмайди. Ўша ўйинда Месси 4 та гол уриб, ҳисобни йирик ҳолатга келтириб қўяди. 

1,204 Messi Vs Arsenal Photos & High Res Pictures - Getty Images

Артета шогирдлари 14 йилдан сўнг яна чорак финалга йўл олди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!