ЕЧЛ. "Атлетико" - "Челси": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Атлетико" - "Челси" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+6'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+5'
Сўнгги дақиқаларни мадридликлар катта иштиёқ билан ўтказяпти. Бироқ "Челси" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
- 90+3'
Мағлубиятни тўғри қабул қила олмаган Лемар Пулишичга нисбатан анча қўпол ўйнади. Ҳакам ҳеч иккиланмай унга сариқ карточка кўрсатди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Жиру ва Вернер ўз ўрнини Хаверц ҳамда Пулишичга бўшатиб берди.
- 84'
Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 82'
Симеоне ўйинни ўзгартириш учун катта юришга қўл урди: Эрмосо, Сауль ва Фелиш ўрнига Торрейра, Лоди ҳамда Мачин майдонга ташланди.
- 80'
Рюдигер ва Суарес ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам уларнинг ҳар иккисини оғзаки огоҳлантирди.
- 78'
Алонсонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, Облакнинг қўлига келиб тушди.
- 75'
Зиеш ва Канте Ковачич ҳамда Маунтни ўзгартирди.
- 73'
Гол ўтказиб юборган мадридликлар фаолликни оширди.
- 71'
ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солган Феликс Брих Жирунинг "чалқанча" услубда йўллаган голини ҳисобга олди.
- 69'
Йўқ. Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан офсайд эҳтимолини текширишни сўради. Гол инобатга олиниши мумкин.
- 68'
Жирунинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
- 65'
Бу сафар Фелишдан ортда қолган Жоржиньо уни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни жазолади.
- 63'
Рақибини ўтказиб юборган Льоренте огоҳлантирилди.
- 60'
Вернернинг ниятини жамоадошлари пайқай олмади. Яхши имконият қўлдан кетди.
- 58'
Фелишнинг "қайчи" услубидаги зарбасига аниқлик етишмади.
- 57'
Лемар Суарес манзили томон тўп узатди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.
- 54'
Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба рекошет натижасида Облак қўлларига келиб тушди.
- 51'
Қанотдан кетма-кет рақиб жарима майдонига оширилаётган узатмаларни "матрасчилар" узоқлаштиряпти.
- 48'
Тухель шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам фаолроқ кўринмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди .Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Тайм сшнгини ҳам Тухель шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.
- 41'
Жарима майдони ичида пас қабул қилиб олган Маунт тўпга мослаша олмади. Вазият бой берилди.
- 39'
Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 37'
Хадсон-Одои қулай вазиятга эга бўлганди. Бироқ унга тезлиги бироз панд берди.
- 35'
Жарима майдони ичига кирган Корреани Жоржиньо зарарсизлантирди.
- 33'
Лемар узатган тўпга Суарес югуриб ета олмади.
- 30'
Ўйин паст темп билан давом этмоқда. Курашлар майдон марказида кечяпти.
- 27'
Ўз майдонига кириб келган тўпга Облак эга чиқди.
- 25'
Ва ниҳоят, Алонсо чидай олмади. Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Облак ушлаб олди.
- 24'
Бир хил картина такрорланмоқда: "Челси" рақиб жарима майдони атрофида узатмалар билан фурсат пойлаяпти.
- 22'
Жамоадоши узатган тўпга Маунт ета олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.
- 20'
Лондонликлар майдон марказида тўпни назорат қилмқода. Рақиб уларга ортиқча босим уюштирмаяпти.
- 17'
Тимо Вернер бу сафар жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.
- 15'
Бу сафар Вернер жарима майдони ичида қулай имкониятни кўкка совурди.
- 14'
Қанотда икки рақибидан ўтиб кетган Суарес жамоадошини бўш қолган дарвоза қаршисига чиқарди, лекин Лемар вазиятдан унумли фойдалана олмади.
- 13'
Симеоне шогирдлари, ҳозирча, соат механизмидек аниқ ҳаракатланяпти.
- 11'
"Аристократлар" майдон бўйлаб узун паслар билан рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудларни изламоқда.
- 9'
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Алонсо майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 8'
Футболчилар бир-бирига нисбатан яхшигина агрессив ҳаракат қиляпти. Кимдир жароҳат олиб майдонни тарк этса, ажабланмаймиз.
- 6'
Маунт жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Аммо "Атлетико"нинг зич ҳимояси тўпни узоқлаштирди.
- 4'
Тухель шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 2'
"Челси" ҳимоячиси ва дарвозабони ўзаро тушунарсиз ҳаракат қилди. Бироқ рақиб ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдалана олмади.
- 2'
Дастлабки дақиқалардан рақибига нисбатан қоида бузган Маунт огоҳлантирилди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиь келди. ЕЧЛнинг мафтункор мадҳияси янгради!
Фикрлар