ЕЧЛ. Барча чорак финалчилар номи маълум бўлди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи ўз якунига етди. Сўнгги беллашувда "Бавария" ўз майдонида "Лацио"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхенликлар сафида Левандовски ҳамда Шупо-Мотинг рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, римликлардан Пароло биргина аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, ПСЖ, "Реал", "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Порту", "Боруссия" Дортмунд кетидан "Бавария" ҳам чорак финалга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
umidjon omonov
18/03/2021 05:56
Реални урнига Дортмунд йозилиб копти хам барусия хам Дортмунд