ЕЧЛ. "Барселона" 10 киши бўлиб йирик ғалабага эришди, Дембеле гол урди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" - "Ференцварош" беллашуви ўз якунига етди. Унда каталонияликлар 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Иккинчи таймда Жерар Пике рақибни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди. 

Қуйида ўйинда содир бўлган хавфли воқеаларни ўқишингиз мумкин. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Мессининг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ҳам гол урмоқда. Месси уни голли пас билан таъминлади. 

  • 82'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеленинг узатмасидан сўнг, Педри дарвозани ишғол қилди. 

  • 79'

    Венгрияликларнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 76'

    Пьянич ўрнига Бускетс майдонга тушди. 

  • 74'

    "Ференцварош" гол уриб олгач, яна олдинга ташланмоқда. 

  • 70'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Харатин пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 69'

    Пике рақибини ушлаб қолгани учун майдондан четлатилди. Пенальти белгиланди. 

  • 63'

    Хайстер Чивич ўрнига майдонга ташланди. 

  • 62'

    Робертонинг ўрнига Фирпо майдонга тушди. Дембеле эса Фати ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 58'

    Мессининг слалом юришини ҳимоячилар фол ишлатиб тўхтатиб қолди. 

  • 56'

    "Барса" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. 

  • 52'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фатининг супер пасини Коутиньо дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 50'

    Тринкаунинг зарбаси у қадар кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 49'

    Мессининг зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

  • 48'

    Дест анча фаол ўйнамоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 44'

    Чивич сариқ карточка олди. 

  • 42'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фати ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Қойил, ёш футболчига ва унга пас узатган де Йонгга.

  • 39'

    "Ференцварош"нинг ҳужуми муваффақиятсиз зарба билан якунланди. 

  • 37'

    Мессининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Офсайд ҳам бор экан. 

  • 36'

    Тринкаудан ўнг қанотдаги фаол ҳаракатлар ва чиройли пас. Фатининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 34'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Нету ушлаб олди. 

  • 33'

    "Барса" ҳамон рақибларини қамал ҳолатида сақлаб турибди. 

  • 30'

    Фатининг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 27'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 26'

    Месси ўзи учун пенальти ишлаб олди. Рейд жуда чиройли чиқди. 

  • 22'

    Коутиньонинг зарбаси анча хавфли чиқди. Месси жаримадан тўпни кутилмаганда узатишни мақсад қилди.

  • 20'

    Нгуэннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 17'

    Мессида имконият юзага келди. Зарбани дарвозабон қайтарди. 

  • 15'

    Тринкау ҳужумда фол ишлатди. 

  • 12'

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 11'

    Жарима майдони яқинида Мессини йиқитишди. 

  • 9'

    Тринкаунинг узатмалари ўтмаяпти. 

  • 8'

    "Барса" штурмни бошлади. 

  • 6'

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 4'

    Робертонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда жамоалар бир-бирларини ўрганишмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ доирасида "Барселона" ўз юришини бошлайди. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!