ЕЧЛ. "Барселона" "Интер" билан голлар шоуси уюштирди. Левандовскидан дубль

Европа Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. 

Милан клубининг голларига Никола Барелла, Лаутаро Мартинес ва Робин Госенс муаллифлик қилган бўлса, каталонияликларнинг тўпига Усмон Дембеле ва Роберт Левандовски (дубль) муаллифлик қилди. 

Дурангдан кейин "Интер" ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва иккинчи ўринда қолди. "Кўк-анорранглилар" эса 4 очко билан 3-поғонадан қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!