ЕЧЛ. "Барселона" ишончли ғалабага эришган бўлса, "Реал" аламли мағлубиятни қабул қилди
УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги, 8-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда "Барселона" ўз уйида "Копенгаген" жамоасини қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида меҳмонлар сафида Дадасон ҳисобни очди. Бироқ 48-дақиқада Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштирган бўлса, 60-дақиқада Ламин Ямал каталонияликларни олдинга олиб чиқди. Кейинчалик Рафинья ва Рэшфорд ҳам ўз номларига гол ёздириб, учрашув ҳисобини йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа, "Барселона" гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, "Топ-8" жамоалар сафига киришга муваффақ бўлди. Уларнинг азалий рақиби ҳисобланган "Реал Мадрид" эса сафарда Португалиянинг "Бенфика" жамоасига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эътиборлиси, мазкур баҳсда португалияликлар дарвозабони Анатолий Трубин учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, жамоасининг кейинги босқичга чиқишини таъминлади. Бу мағлубият мадридликлар учун қимматга тушди ва "Реал" "Топ-8" жамоалари қаторига кира олмади.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Барселона
- Robert Lewandowski 48'
- Raphinha 69'
- Lamine Yamal 60'
- Marcus Rashford 85'
01:00
ФК Копенгаген
- Viktor Bjarki Dadason 4'
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Бенфика
- Andreas Schjelderup 36'
- Vangelis Pavlidis 45'
- Andreas Schjelderup 54'
- Anatoliy Trubin 90'
01:00
Реал Мадрид
- Kylian Mbappé 30'
- Kylian Mbappé 58'
Фикрлар