ЕЧЛ. "Барселона" сафарда "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учради
ЕЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Наполи" - "Барселона" ва "Порту" - "Арсенал" учрашувлари бўлиб ўтди.
"Наполи" - "Барселона" баҳсида дастлаб Левандовски ҳисобни очган бўлса, Осимхен жавоб қайтариб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Наполи" 1:1 "Барселона"
"Арсенал" эса "Порту" меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндаги ягона гол 90+4 дақиқада киритилди. Галено сўнгги дақиқаларда узоқ масофадан зарба бериб, Райа дарвозасини ишғол қилди.
"Порту" 1:0 "Арсенал"
Маълумот учун, жавоб баҳслари 13 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар