ЕЧЛ "Барселона" сўнгги марта қачон чорак финалда ғалаба қозонганди?

Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган дастлабки ўйинлар ўз ниҳоясига етди. Унда "Барселона" ПСЖ меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа, каталонияликлар 2019 йилдан кейин илк бор чорак финалдаги ғалабасини қўлга киритди. Ўшанда клуб "Манчестер Юнайтед"ни иккала ўйинда ҳам таслим қилган. Месси дубль муаллифига айланган бўлса, Коутиньо битта гол уради. Шунингдек, Шоу ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. 

UCL: Messi progresses with Barcelona, Ronaldo crashes out with Juventus |  Premium Times Nigeria

Шундан кейин "Барса"ни ярим финалда "Ливерпуль" тўхтатади. Ўша машҳур камбэк орқали Клопп шогирдлари финалга йўл олади турнир ғолибига айланади. 

Камбэк таъсир қилган кўринадики, кейинги мавсум каталонияликларни "Бавария" аяб ўтирмайди. 2021 йилда эса ПСЖ жамоани чорак финалга чиқишига йўл қўймаганди. Ундан кейинги икки мавсум жамоа учун плей-офф армонга айланди. 

Шу тариқа, кетма-кет 4 мавсумдан кейин Хави шогирдлари бу қора анъанага чек қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!