ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси": Матнли трансляция

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавохир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни "аристократлар" тўпга эгалик қилган ҳолда ўтказяпти.

  • 90'

    Бош ҳакам Хацеган ўйинга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Мюнхенликларнинг ёш истеъдоди Девисга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдонга қайтиши керак: Фликда ўйинчи алмаштириш имконияти қолмаган.

  • 86'

    Ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйган "Бавария" футболчилари ҳужумлар ташкил этишда тўхтамаяпти.

  • 84'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Одриосоланинг қанотдан ошириб берган пасини Левандовски голга айлантирди.

  • 81'

    Лондонликлар сафида илк ўзгариш амалга оширилди: гол муаллифи Тэмми Абрахам ўрнида Жиру ҳаракат қилади.

  • 80'

    Фликдан навбатдаги юриш: Хави Мартинез майдонга ташланди. У Гнабрини алмаштирди.

  • 79'

    Қанотдан ёриб кирган Хадсон-Одоининг зарбаси йўлига Горецка тўғаноқ бўлди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдончаси ичида ёлғиз қолган Толиссо рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштирди. Левандовскидан навбатдаги ассист.

  • 75'

    Икки рақиб орасидан финт ишлатиб чиқиб кетган Гнабрини Эмерсон чалди.

  • 73'

    Барклининг пасига тўхтатмасдан зарба берган Жеймснинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 71'

    Майдонда ҳаракат қилган Киммих ҳамда Тиаго Алькантара ўрнига Одриосола ва Толиссо туширилди.

  • 70'

    Жаримани жабрланувчининг ўзи ижро этди: зарба жонли девордан қайтди.

  • 69'

    Жарима майдончаси чизиғи олдида Барклини йиқитган Тиаго рақибларига қулай имконият яратиб берди.

  • 67'

    Алабанинг зарбасини меҳмонлар кипери ушлаб олди.

  • 67'

    Киммихнинг бурчакдан оширган тўпига Тиаго боши билан зарба берди.

  • 64'

    "Бавария" сафида ўзгариш: бироз аввал жароҳат олган Боатенг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Зюле баҳсга қўшилди. Перишич ҳам майдонни тарк этди. Коутиньо унинг ўрнида ҳаракат қилади.

  • 63'

    Девисдан яна бир қулай узатма. Бу сафар Левандовски тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 61'

    Девиснинг жарима майдончаси марказига берган қулай узатмасини Мюллер кўкка совурди.

  • 59'

    Боатенг майдон ташқарисига олиб чиқилди. Аммо у майдонга қайтмоқчи. Бош ҳакам рухсат берса бўлгани.

  • 58'

    Сон мушакларини жароҳатлаб олган Боатенг майдонда ётибди. Шифокорлар унга биринчи ёрдам кўрсатмоқда.

  • 55'

    Лэмпард шогирдлари эрта прессинг уюштиряпти.

  • 52'

    Кетма-кет жарима майдончасига юқоридан узатмалар амалга оширган мюнхенликлар ўз мақсадига етолмади.

  • 50'

    Маунтнинг чап оёқда берган зарбаси Нойерга муаммо туғдирмади.

  • 48'

    Мезбонлар сунъий офсайд ҳосил қилишда бехато ўйнади. Абрахам ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 47'

    Иккинчи 45 дақиқалик бошида лондонликлар тўп назоратини қўлга олмоқчи.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Реферее жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45+1'

    Бўлим охирида ҳужумга ўтган Лэмпард шогирдларининг ҳаракати самарасиз якунланди.

  • 45'

    Бош ҳакам Хацеган биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Қанотдан оширилган тўпни Нойер қўлларидан чиқариб юборди. Вазиятни пойлаб турган Абрахам бўш қолган дарвозага гол киритди

  • 42'

    Кераксиз вазиятда Горецка оёқларига ортдан ташланган Эмерсон сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 40'

    Мюллернинг жарима майдончаси ичидан берган кучсиз зарбасини Кабальеро ушлаб олди.

  • 38'

    "Бавария" футболчилари тинмай ҳужумлар уюштирмоқда. Катта устунлик мезбонларда.

  • 37'

    Серж Гнабри жарима майдончасига катта тезликда кириб бораётган Девисга тўпни кесиб узатди. Бироқ рақиблар сардори Канте уни қайтариб қолди.

  • 34'

    Учрашув Флик шогирдларининг тўлиқ устунлигида давом этмоқда. Зарбалар бўйича ҳисоб: 8-1.

  • 31'

    Гнабрининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Йўқ! Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Хадсон-Одоига тўп оширган Абрахам воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетланлиги ойдинлашди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Хадсон-Одои узоқ масофадан дарвоза тўрини аниқ нишонга олди. Нойер бу сафар қутқара олмади.

  • 26'

    "Аристократлар"нинг илк ҳавфли зарбасини Нойер бартараф этди.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Рақибларининг қўпол хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган Левандовски жамоадоши Перишични тўп билан таъминлади. Иван дарвозани ишғол қилди.

  • 23'

    Биринчи таймнинг ярми ортда қолди ҳам-ки, "Челси" футболчилари Нойер постига бирорта ҳам зарба йўллай олмади.

  • 22'

    Марказда Тиаго қоида бузди. Бу унинг кичик фолларидан учинчиси. Кейинги сафар у сариқ карточка олиши мумкин.

  • 20'

    Эмерсоннинг марказдан уюштирган рейдини тажрибали Боатенг тўхтатди.

  • 18'

    Гнабрининг жарима майдончасига узатмасига Мюллер ета олмади.

  • 16'

    Канте Девиснинг оёғини босиб олди. Арбитр биринчи сафар бўлганлиги учун оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 15'

    Жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаган Томас Мюллернинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 13'

    Ҳисобда ортда қолаётган Лэмпард шогирдлари фаолликни оширди. Уларга гол сув ва ҳаводек зарурлигини англаб етишмоқда.

  • 12'

    Ҳужумга ўтган Девис Жеймсни чалиб йиқитди.

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Левандовски тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди.

  • 8'

    Ҳакам меҳмонлар посбонини огоҳлантирди.

  • 7'

    Левандовски бирга бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтди. Кабальеро эса уни қоидага зид рақишда тўхтатиб қолди. Бу пенальти!

  • 6'

    Киммихнинг марказдан оширган тўпини Перишич бўйсундира олмади. Вазият қўлдан бой берилди.

  • 4'

    Мюнхенликлар баҳс бошидан тўп назоратини қўлга олишга уриняпти.

  • 2'

    Ўйин бошидаёқ меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Киммихнинг узатмасини Зума бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!