ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Интер" ғалаба қозонди. Бироқ...
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Интер" ўртасидаги жавоб ўйини якунига етди. Ушбу баҳсда меҳмонлар Лаутаро Мартинеснинг супер голи эвазига ғалаба қозонди.
Шундай бўлса-да, илк ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба мерсисайдликларнинг кейинги босқичга чиқишини таъминлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, "нерадзуррилар" футболчиси Алексис Санчес беллашувнинг 63-дақиқасида иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлаштирилди.
Фикрлар