ЕЧЛ. "Брюгге" ўз уйида "Атлетико" билан жанговор дуранг қайд этди
УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-йофф босқичи доирасида "Брюгге" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилди ва учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида пенальтидан Хулиан Альварес ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Адемола Лукман жамоаси устунлигини иккитага оширди.
Бироқ иккинчи бўлим бошида, 51-дақиқада мезбонлар футболчиси Рафаэл ҳисобни қисқартирди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Трезолди ўйинда мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Жоэль Ордоньес ўз дарвозасига гол уриб қўйиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди.
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Христос Цолис ўз номини таблога ёздириб қўйиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. "Брюгге"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Маълумот учун, жавоб учрашуви келаси ҳафта бўлиб ўтади.
- Европа - Лига чемпионов
- Раунд плей-офф на выбывание
Клуб Брюгге
- Nicolò Tresoldi 60'
- Raphael Onyedika 51'
- Christos Tzolis 89'
19.02.2026 01:00
Атлетико Мадрид
- Julián Alvarez 8'
- Ademola Lookman 45'
- Joel Ordóñez 79'
Фикрлар