ЕЧЛ чемпиони "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи

"Бавария" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишични харид қилмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мюнхенликлар 31 ёшли футболчининг трансфери учун 12 млн евро таклиф қилган.

"Нерадзуррилар" хорватиялик футболчини 15 млн евродан камига сотишни истамаяпти.

Перишич ўтган мавсумни "Бавария" сафида ижара асосида ўтказди. Немислар футболчинин 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳламади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!