ЕЧЛ. Даҳшатли "Бавария" ПСЖнинг рекордини такрорлади
Европа Чемпионлар лигаси 4-турида "Бавария" ҳамда "Бенфика" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Бир томоннинг катта устунлиги остида кечган ўйинда мюнхенликлар 5:2 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "қизиллар" жорий мавсум еврокубок доирасидаги 17-голини уришга муваффақ бўлди. Ўтказилган 4 ўйинда жамоа атиги 2 бор дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Бу натижа орқали Негальсманн шогирдлари сўнгги йилларда ашаддий рақиб ҳисобланган ПСЖнинг рекордини такрорлади. Яъни, парижликлар ЕЧЛ 2017-18 йилги мавсумининг дастлабки 4 учрашувида 17та гол уриб, 4та ўтказиб юборганди.
Бу йил ҳам бош соврин учун асосий фаворитлар қаторида эътироф этилаётган "Бавария" кейинги босқич масаласини ҳал этиб улгурди.
Фикрлар