ЕЧЛ финали қаерда ўтказилади?

Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидаги дастлабки ўйинлар ўз ниҳоясига етди. Мадриддаги ажойиб баҳси 1:1 ҳисоби билан тугаган бўлса, "Милан дербиси"да меҳмонлар ғалаба қозонди. 

Кейинги ҳафтада жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Ундан кейин финал. Ушбу мавсумги турнирдаги финал Истанбулда ўтказилиши керак эди. Аммо ташкилот ўз қарорини ўзгартириши мумкин. 

"Daily Mail" нашри маълум қилишича, "UEFA" финал ўйинини Лиссабонга кўчириш ҳақида ўйламоқда. Сабаби, улар яқинда Туркияда ўтказиладиган президентлик сайловидан кейин мамлакатда тартибсизликлар юзага келишидан хавотир оляпти.

Эслатиб ўтамиз, финал 10-ўйин куни 75 минг инсонни ўз бағрига сиғдира оладиган "Отатурк Олимпия" стадионида бўлиб ўтиши керак эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!