ЕЧЛ финалида майдонга югуриб тушган модель нега бундай қилганини изоҳлади
Ads

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви пайтида америкалик модель Кинси Волански майдонга тушиб, барчанинг диққатини тортган эди.

У нега бундай қилганини изоҳлади.

“Биз яшаш учун яшаймиз. Тарихда қоладиган жинниликлар қилинглар”, - деб ёзади Волански ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Эътиборлиси, ушбу воқеадан сўнг унинг инстаграмидаги обуначилар сони бирданига 1 миллионга кўпайган.