ЕЧЛ. "Лион" кейинги босқич масаласини аранг ҳал қилди, "Аякс" эса курашни Европа лигасида давом эттирадиган бўлди

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Лион” ўз майдонида “РБ Лейпциг”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа “Лион” гуруҳда “РБ Лейпциг”дан сўнг 2-ўринни қўлга киритди ва плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, “Аякс” ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа амстердамликлар гуруҳда 3-ўринни қўлга киритишди ва курашни Европа лигасида давом эттирадиган бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!