ЕЧЛ. "Ливерпуль"– "Реал". Матнли трансляция

Европа Чемпионлар Лигаси финал босқичидан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги учрашув бошланди. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+5'

    Тугади! "Реал" 14 карра Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби!

  • 90+3'

    Винисиу ўрнига Родриго туширилди

  • 90+2'

    Захирадан майдонга тушган футболчилар имкониятларни кўка совуряпти.

  • 90+2'

    Камавинганинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 90+5'

    Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    ВАААЙЙ! Себальос қулай имкониятдан зарба беришда кечикди

  • 89'

    Ўзгариш: Модрич ўрнига Себальос майдонга туширилди

  • 88'

    Бурчакдан узатилган тўпни Куртуа баланд сакраб ушлаб олди

  • 85'

    Вальверде майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Камавинга тушди

  • 83'

    КУРТУААА! Салаҳнинг бу сафарга зарбасини ҳам бельгиялик посбон қайтарди

  • 81'

    Эҳ-ҳеееее! Наби Кейта анча ноаниқ зарба йўллади.

  • 80'

    Куртуа: Сизлар тепаверинг, мен қайтаравераман!

  • 79'

    Мане офсайдда деб топилди. Алаба жамоани қутқарган эди.

  • 79'

    "Ливерпуль" ҳужумчлар "ёмғири"ни ёғдирмоқда

  • 77'

    Ҳендерсон ўрнига Кейта, Тиаго ўрнига Фирмино туширилди

  • 75'

    "Ливерпуль"да яна бир ўзгариш бўлади. Кейта майдонга тушишга тайёрланмоқда

  • 72'

    Виржил Бенземага нисбатан қўпол ўйнади

  • 70'

    Трентнинг бу сафарга узатмаси анча ноаниақ

  • 69'

    Куртуа бу сафар яна Салаҳнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди

  • 68'

    Захирадан майдонга қўшилган Жота ўйинга киришиб кетди. Навбатдаги бурчак тўпи

  • 67'

    Бурчак тўпи. Милитао Жота билан курашда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 65'

    Робертсоннинг стандартдан узатган паси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 65'

    Ўзгариш: Луис Диас ўрнига Жота туширилди

  • 65'

    Жарима майдони яиқнида Салаҳ йиқитилди

  • 64'

    Салаҳнинг жарима майдони ташқарисидан айлантириб йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 63'

    Вальвердени йиқитган Фабиньо огоҳдантирилди

  • 58'

    ГОООООООООЛЛЛЛ! Вальверденинг узатмасидан кейин Винисиус очи дарвозага тўпни жойлаб қўйди

  • 54'

    "Spider MAN" Куртуа яна жамоасини қутқарди

  • 51'

    Салаҳнинг қанотдан ҳаволатиб узатган пасини Куртуа баланд сакраб эгаллаб олди

  • 49'

    Трент майдон марказида Каземирони йиқитди

  • 48'

    "Реал" навбатдаги позицион ҳужумни тайёрламоқда

  • 47'

    Трентнинг чиройли узатмасини Карвахаль қайтарди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Тез орада "оловли" иккинчи бўлим старт олади

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

  • 45+3'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

  • 45+'

    ОФСАЙД. Бенземанинг голи инобатга олинмади. Карим офсайдда деб топилди

  • 43'

    ГООООООЛ! Бензема!

  • 41'

    Бурчак тўпидан кейин Ҳендерсон узоқ масофадан зарба йўллади. Кучли, бироқ ноаниқ

  • 40'

    Маненинг зарбаси Милитаога тегиб майдон ташқарисига чииқиб кетди

  • 36'

    Бензема ва Винисиус тандемидан навбатдаги ҳужум. Ҳендерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 35'

    Трентнинг узатмасидан кейин Салаҳ бош билан зарба йўллади. Тибо яна ўз ўрнида

  • 33'

    Карвахаль майдон марказида Диасга нисбатан фол ишлатди

  • 32'

    Бензема Винисиусни қулай вазиятга чиқариб юборганди. Ван Дей жамоасини қутқарди

  • 28'

    Фабиньонинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 25'

    Винисиуснинг Бенземага узатмаси зарбага айланиб кетди. Аллисон ўз ўрнида

  • 24'

    Ўйин "қизиллар"нинг тўлиқ устунлигида ўтмоқда

  • 21'

    ВУУУУУҲ! Садион Манеее! Куртуа Маненинг кучли ва аниқ зарбасини қайтарди. Қайтган тўп дарвоза тўсинига тегиб Куртуага келиб тушди

  • 19'

    Зарбани кўрдингизми? Трент мухлисларни пойлади

  • 18'

    Бу сафар Маненинг узатмасидан кейин Салаҳ зарба йўллади. Куртуа яна ўз ўрнида!

  • 15'

    Трент ҳимоячиларни осонликчи ортда қолдириб, тўпни  Салаҳга узатди. Муҳаммаднинг зарбасини Куртуа қайтарди. Дастлабки хавфли ҳужум!

  • 12'

    Робертсон қанотдан жарима майдони ичига тўпни узатди бу сафар ҳам "қироллик клуби" ҳимоячилари ишончли ўйнади

  • 9'

    Мане тўпни Диазга узатганди, колумбиялик футболчи тўпга улгурмади

  • 7'

    Вальверденинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячи узоқлаштирди

  • 5'

    "Реал" позицион ҳужум уюштирганди, якунда "Ливерпуль" ҳимоячилари тўпни олиб қўйди

  • 3'

    Клопп шогирдлари беллашувнинг дастлабки дақиқаларини кучил босим остида ўтказмоқда

  • 2'

    Трентнинг жаримадан узатган пасини ҳимоячилар қайтарди

  • 1'

    Карвахаль Тиагога нисбатан қўполлик ишлатди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда

  • 0'

    Кутишда давом этамиз. Яна 6 дақиқага ўйин кечиктирилди

  • 0'

    Учрашув 00:30да старт олиниши эълон қилинди!

  • 0'

    Стадионга киришда тирбандлик юзага келганлиги сабабли ўйин 15 дақиқа кечроқ бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Барча футбол ишқибохлари интиқиб кутган ўйин яқин. Бир неча дақиқалардан сўнг ЕЧЛ финал босқичидан ўрин олган беллашув старт олади. Учрашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!