ЕЧЛ. Лондон қайғуда, “Тоттенхэм” турнирни тарк этди
Ads

Бугун ЕЧЛда 1/8 финал жавоб учрашувлари давом  эттирилди. Англиянинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ўз майдонида Италиянинг “Ювентус” жамоасини қабул қилди.

Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида кечган қарама-қаршиликда “бянконерилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Туринда кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, “кекса синьора” икки ўйин натижасига кўра, Массимилиано Аллегри шогирдлари кейинги босиқчга чиқдилар.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

Тоттенхэм Англия – Ювентус Италия 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 39 Сон Хын Мин, 1:1 – 64 Игуаин, 1:2 – 67 Дибала.

Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер (Ламела, 74), Дембеле, Алли (Льоренте, 86), Сон Хын Мин, Кейн.

Ювентус – Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Бенатия (Лихтштайнер, 61), Кьеллини, Хедира, Матюиди (Асамоа, 60), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Стураро, 83).

Огоҳлантиришлар: Вертонген (28), Алекс Сандро (35), Пьянич (44), Бенатия (49), Кьеллини (53), Алли (56), Дембеле (88).