ЕЧЛ. Магуайрнинг ягона голи "Манчестер Юнайтед"га ғалаба тақдим этди. "Арсенал" "Севилья" устидан зафар қучди

Чемпионлар лигаси 3-турида "Манчестер Юнайтед" "Копенгаген" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Арсенал" эса "Севилья" меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида зафар қучди. 

"Манчестер Юнайтед" - "Копенгаген" учрашувидаги ягона гол Магуайр томонидан урилди. Ҳимоячи 72-дақиқада Эриксеннинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда МЮ дарвозасга пенальти белгиланди. Аммо Онана уни бартараф қилди. 

"Севилья" - "Арсенал" баҳсида Мартинелли ҳисобни очган бўлса, Жезуш фарқни иккитага оширди. Гудель эса жавоб қайтарди. 

Comments

You must be logged in to commet!