ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Лейпциг" билан дурангга имзо чекди
ЕЧЛнинг нимчорак финалидан ўрин олган "Лейпциг" - "Манчестер Сити" баҳси 1:1 ҳисобида тугади.
Дастлаб, Риёд Махрез 27-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. 70-дақиқада Гвардиол Халсьтенберг узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, ушбу тўқнашувнинг натижаси жавоб ўйинида ҳал бўлади. Иккинчи матч 15 март куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар