ЕЧЛ: Плей-офф йўлланмасини қўлга киритган яна икки клуб номи маълум бўлди

CHERY AUTO

Бугун оқшомда Чемпионлар лигаси 5 тур ўйинларига старт берилди. C гуруҳида "Порту" ўз майдонида "Манчестер Сити" ни қабул қилиб голсиз дурангга имзо чекди. Иккинчи ўйинда эса "Марсель" "Олимпиакос"ни меҳмонда мағлуб этди ва португалияликларни кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишига кўмаклашиб юборди.

Tecno

D гуруҳида "Ливерпуль" ўз уйида "Аякс" ни мағлубиятга учратиб, гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.

Бунгача "Барселона", " Бавария", "Манчестер Сити", " Челси", "Севилья" ва " Ювентус" клублари плей-офф йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!