ЕЧЛ. плей-оффга қайси клублар чиқди ва қуръа қачон ташланади?

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига йўл олган барча жамоларнинг номи маълум бўлди.

Биринчи саватчадан, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган клублар жой олди: "Барселона", "Бавария", "Ювентус", РБ "Лейпциг", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Валенсия".

Иккинчи саватчадан эса, ўз гуруҳларида иккинчи поғонани банд этган жамоалар ўрин эгаллади: "Боруссия" Дортмунд, "Челси", "Лион", "Наполи", "Реал", "Атлетико", "Тоттенхэм" ва "Аталанта".

Қуръа ташлаш маросими 16 декабрь куни бўлиб ўтади. 1/8 финал босқичида битта Ассоцияция вакиллари ва бир гуруҳдан чиққан жамоалар бир-бирларига тўғаноқ бўлишмайди.

Маълумот учун, гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлаган жамоалар 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувларини ўз уйларида ўтказишади.