ЕЧЛ. ПСЖ - "Истанбул": (Учрашув давом эттирилмоқда) матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган ПСЖ - "Истанбул" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Керер огоҳлантирилди.
- 90'
Жарима тўпини ажро этга Неймарнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Неймарнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 83'
Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар баҳсни тезроқ тугатмоқчига ўхшамоқда.
- 80'
Ҳамон парижликлар катта устунлик билан ўйинни бошқармоқда.
- 76'

Энцо Кривелли ўрнига Демба Ба майдонга тушди.
- 73'

Бирга-бир вазиятга чиққан Мбаппе тўпни дарвозабоннинг устидан оширб қўйишга ҳаракат қилди. Дарвозабон тўпни қайтарди.
- 71'

Неймарнинг зарбасини дарвозабон иккинчи уринишда ушлаб олди.
- 69'
Парижликларнинг яна бир ҳужумини меҳмонлар катта қийинчилик билан қайтарди.
- 67'

Маркиньо захирага олинди. Унинг ўрнига Тило Керер ўйинга қўшилди.
- 64'
Неймар жарима майдони ичида рақибларини алдашга ҳаракат қилди. Бироқ бу сафар рақиблари уни тўхтатишни уддалади.
- 63'

Рақибга нисбатан қоида бузган Энцо Кривелли огоҳлантирилди.
- 61'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мбаппе дубль қайд этди!
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Ди Мария очиқ дарвоза қаршисидаги Мбаппени тўп билан таъминлади. Килиан вазиятни гол билан якунлади.
- 59'
Майдон марказида Кривелли ҳакамга тўпни кучли зарба билан йўллади. Тўп МакКеллига тегмади, бироқ у футболчини тартибга чақирди.
- 57'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Истанбул" ҳисобнни қисқартирди!
Кахвежининг зарбаси рекашет натижасида дарвозадан жой олди. Тўпга сўнгги бўлиб тегган Мехмет Топал гол муаллифи.
- 56'

Паредеснинг ҳимоядаги хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Текдемир кучли зарба берди. Навас тўпни қайтарди.
- 55'
Тўлиқ устунлик ПСЖ футболчиларида.
- 52'
Ди Мариянинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегган тўп з йўналишини ўзгартирди.
- 50'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар хет-трикка эришди!
Ди Мария билан комбинация уюштирган Неймар кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 48'
Баккернинг зарбасидан сўнг, тўп устундан қайтди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'

Рафа Алькантара ўрнига Анхель Ди Мария майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Жарима майдони яқинида Мбаппега нисбатан қоида бузилди. ПСЖда яна бир яхши вахият юзага келди.
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Тайм сўнгини ҳам Тухель шогирдлари фаол ҳужумлар билан ўтказмоқда.
- 42'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўп қаршисига келган Мбаппе ўзидан ўнг бурчакка кучли зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
- 41'

Неймарга нисбатан қўполлик ишлатган меҳмонлар посбони Мерт Гюнок огоҳлантирилди.
- 40'

Бироз шошмай турамиз! Ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, Неймар йиқилиб тушган вазиятда пенальти борлигини аниқлади ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Баккернинг голи инобатга олинмади.
- 39'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! ПСЖ ҳисобни йириклаштирди!
Флоренци билан ажойиб комбинация уюштирган Неймар яқин масофадан зарба бера олмади. Бироқ тўп жамоадоши Баккерга келиб тушди ва ёш футболчи бўш қолган дарвозани ишғол этди.
- 38'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар дублни расмийлаштирди!
Қарши ҳужумда ПСЖ рақибни жазолади. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Неймар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
- 37'
Данило жарима майдонига узатилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.
- 35'
Марказга оширилган тўпни истанбулликлар қайтарди.
- 33'

Мбаппе жарима майдони ичида дарвозабонни алдаб ўтди ва қўполлик натижасида йиқилди. Ҳакам офсайд туфайли тўпни меҳмонлар ўйинга киритишини таъкидлади.
- 31'
Неймар жуда фаол ўйин кўрсатяпти. Бу сафар тезкор қарши ҳужумга ўтаётган бразилияликни рақиб қоида бузиш эвазига тўхтатди.
- 30'
Ҳимоячилар Неймарга бош билан зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 28'
Жарима майдонига ёриб кирган Неймар зарба бера олмади. Вазият яна комбинацион ҳужумга айланиб кетди.
- 26'
Тўп назорати майдон эгаларида. Улар майда паслар билан рақибни югуришга мажбур қиляпти.
- 23'
Неймар узатган тўпга Мбаппедан олдин дарвозабон етиб келди.
- 21'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! ПСЖ ҳисобни очди!
Бир рақибини усталик билан алдаб ўтган Неймар юқори бурчакни аниқ нишонга олди.
- 20'
Парижликлар ўйинни назорат қилмоқда.
- 18'
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мбаппенинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 16'

Яқин масофадан йўлланган зарбани Навас қайтарди.
- 14'

Учрашув 14-дақиқадан бошлаб давом эттирилмоқда.
- 14'

Захира ўриндиғидан ҳакамга жиддий эътироз билдирган Демба Ба қизил карточка олди. Футболчилар асабларини жиловлаб олишлари зарур.
- 12'

Рақибга нисбатан қоида бузган меҳмонлар вакили Рафаэль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 10'

Меҳмонлар Неймарга қарши бироз қўпол футбол кўрсатмоқда. Бу сафар Махмуд Текдемир огоҳлантирилди.
- 7'
Жарима майдони ичида икки рақибини алдаган Мбаппе марказга тўп оширди. Шериклари бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.
- 4'
Мезбонлар тўпни назорат қиляпти. Улар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақибни чарчатмоқда.
- 2'

Илк дақиқадан олдинга ўтган парижликлар бурчак тўпини ўйинга киритди. Неймарнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Чемпионлар Лигасининг оҳангдор мадҳияси янгради!

Фикрлар