
ЕЧЛ. "Қайрат" турнирни йирик мағлубият билан бошлади
Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби "Спортинг" билан тўқнаш келиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Франсишку Тринкау (44, 65), Алиссон Сантос (67), Жеовани Кенда (68)нинг голларига 86-дақиқада "Қайрат" футболчиси Эдмилсон жавоб беришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, жамоа Чемпионлар лигасидаги илк ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Маълумот ўрнида, "Қайрат" ЧЛдаги кейинги учрашувини 30 сентябрь куни ўз уйида "Реал Мадрид"га қарши ўтказади.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage

Спортинг КП
- Francisco Trincão 44'
- Francisco Trincão 65'
- Alisson Santos 67'
- Geovany Quenda 68'
Тугади
4
:
1
19.09.2025 00:00

Қайрат
- Edmilson de Paula Santos Filho 86'
Фикрлар