ЕЧЛ. "РБ Лейпциг" сенсацион тарзда ярим финалга чиқди

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув якунланди. Лиссабон шаҳридаги “Жозе Алваладе” стадионида бўлиб ўтган баҳс германияликларнинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Фелиш тарози палласини тенглаштирди. Аммо асосий вақт якунига 2 дақиқа қолганида Тайлер Адамс ғалаба голини йўллаб, жамоасига ярим финал чипталарини туҳфа этди.

Энди “буқалар” финал остонасида ПСЖ клуби қаршилигини синдиришга ҳаракат қилади.

  • 90+8'

    Юқори темпда ўтган ўйин якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+7'

    Фелишнинг қулай узатмасини Мората муваффақиятли якунлай билмади. Рақиб посбони Гулачи уни охирги умиддан ҳам махрум этди.

  • 90+6'

    Асабларини жиловлай олмаган Хименес сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90+5'

    Анхелиньо майдонда ётибди. Бироз вақтдан сўнг унинг ўйинни давом эттира олиши ойдинлашди.

  • 90+4'

    Жарима майдончаси ичида Мората бир рақибидан ўтиб, зарба беришга ҳозирланди. Аммо у кечиккан эди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди.

  • 90+3'

    Коке ҳам майдондан олинди. Унинг ўрни Фелипе билан тўлдирилди.

  • 90+2'

    Забитцер ўз ўрнини Мукиеле эгаллади.

  • 90'

    Қизиқарли кечаётган баҳсга 5 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Анхелиньонинг қулай узатмасидан сўнг катта бўшлиққа эга бўлган Тайлер Адамс жамоасини олдинга олиб чиқди. Унинг зарбаси Савичга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Облак бу вазиятда мутлақо ожиз.

  • 87'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Хайдара ҳам огоҳлантирилди.

  • 85'

    Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорликка катта эътибор қаратмоқда.

  • 83'

    Нагельсманндан иккиталик ўзгариш: Дани Ольмо ва Кристофер Нкунку ўрнига Патрик Шик ҳамда Амаду Хайдара жангга ташланди.

  • 82'

    Қарши ҳужумга интилаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун Кампль сариқ карточка олди.

  • 81'

    Триппьернинг узатмасидан сўнг Льоренте ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 80'

    Бурчак зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритган "матрасчилар"нинг навбатдаги ҳужуми Каррасконинг зарбаси билан якунланди.

  • 79'

    "Атлетико"нинг захирадан ўйинга қўшилган футболчилари олдинги чизиқда фаоллик намойиш этяпти.

  • 77'

    Ҳар иккала мураббий ҳам майдон четида шогирдларига кўрсатмалар беришда давом этяпти.

  • 75'

    Жамоалар барча масалани қўшимча бўлимларгача ҳал этиш ниятида. Тўп марказда турмаяпти.

  • 72'

    Нагельсманндан ҳам илк юриш: Конрад Лаймер майдонни тарк этди. Энди унинг орнида Тайлер Адамс ҳаракат қилади.

  • 72'

    Ўйини очилмаган Коста ўз ўрнини Моратага бўшатиб берди.

  • 71'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    11 метрлик нуқтага айнан жабрланувчининг ўзи яқинлашди ва мўлжалда адашмади.

  • 70'

    Клостерманн қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 70'

    Марказдан ажойиб рейд уюштирган Фелишни жарима майдончаси ҳудудида Клостерманн ортдан чалиб йиқитди.

  • 69'

    Фелишнинг узатмасини Карраско эгаллаб, жарима майдончасига ёриб кирди. Упамеканодан ишончли ҳаракат.

  • 67'

    Гол испанларга сув ва ҳаводек зарур. Бироқ немислар ҳам тўлиқ ҳимоявий ўйин кўрсатмаяпти.

  • 65'

    Кераксиз вазиятда асабларини жиловлай олмаган Коста огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ польшалик рефери уни аяди.

  • 64'

    Айтиш жоизки, Фелишнинг майдонга туширилиши мадридликлар ўйинини кучайтирди.

  • 62'

    Симуляция учун Ренан Лоди сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 60'

    Ўйиннинг 1 соати ортда қолган бир вақтда Нагельсманн шогирдлари зарбалар, паслар сони ва аниқлиги бўйича рақибларидан олдинда бормоқда.

  • 59'

    Триппьернинг жарима майдончаси ичига узатган пасини Упамекано қайтарди. Унинг ортида Коста қулай фурсат пойлаётган эди.

  • 58'

    Илк ўзгаришни Диего Симеоне амалга оширди: Эктор Эррера Жоау Фелиш майдонга ташланди.

  • 56'

    "Буқалар"нинг ҳужуми натижасида навбатдаги зарба юзага келди. Облакдан яна бир сейв.

  • 55'

    Гол муаллифи Дани Ольмо марказда Сауль Ньигезни чалиб йиқитди.

  • 53'

    Тўп ўтказиб юборганидан кейин дарҳол олдинга ўтган "Атлетико" футболчиларида қулай имконият пайдо бўлди. Упамеканодан ўтган Льоренте тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Вазият қўлдан кетди.

  • 51'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ажойиб комбинация натижасида "РБ Лейпциг" вакиллари ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Забитцернинг узатмасини Дани Ольмо дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 49'

    Жарима майдончасига кирмоқчи бўлган Нкункуни Сауль тўхтатди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликни жамоалар марказдаги фаол курашлар билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Асабий руҳда кечган бўлим тугади!

  • 45+3'

    Каррасконинг йиқитилиши оқибатида жарима зарбаси ишлаб олган Симеоне шогирдларининг тайм сўнггидаги ҳужуми самарасиз якунланди.

  • 45+2'

    Бўлим охирини фаол ҳужумлар билан ўтказаётган "РБ Лейпциг" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт вазиятдан оширилган узатмани Упамекано боши билан Облак постига йўллади. Словениялик кипер ўз ўрнида.

  • 45'

    Марциняк биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берди.

  • 45'

    Лаймернинг жарима майдончасига узатган тўпини олдинга чиққан Облак ушлаб олди.

  • 43'

    Каррасконинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетмоқчи бўлган Диего Коста мақсадига ета олмади. Упамекано ўз ўрнида.

  • 41'

    "Матрасчилар" жарима майдончаси ичида Нагельсманн шогирдлари комбинация ташкил этишга ҳаракат қилди. Вазият якунида тўп бой берилди.

  • 39'

    Яна бир хавфли ўйин: жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлган Льорентени Упамекано тўхтатди.

  • 38'

    Ҳар икки футболчи ҳам ўйинни давом эттира олади. Савичнинг бошига махсус боғич ўралди.

  • 36'

    Ҳар эҳтимолга қарши, захирадаги Фелипе фаол машғулотларга киришди.

  • 34'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Савич ҳамда Хальстенберг тўқнашиб кетди. "Атлетико" фулбекининг қоши ёрилди. Шифокорлар аллақачон майдонда.

  • 33'

    Карраско яна бир бор қанотда рейд уюштирди. Бироқ Клостерман унинг йўлига тўғаноқ бўлди. Навбатдаги бурчак тўпи ҳам муваффақиятсиз якунланди.

  • 31'

    Ўйин бироз қўпол курашлар остида кечмоқда: бир дақиқанинг ўзида ҳар иккала клуб ҳам сариқ карточкага тортадиган қўполлик ишлатишди. Арбитр яна жим.

  • 28'

    Тезкор қарши ҳужумга югураётган Лодини бу сафар Лаймер қўполлик билан тўхтатди. Марциняк оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 26'

    Ўз қанотида рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Лоди рақиб жамоанинг стандарт вазият ижро этишига сабабчи бўлиб қолди. "РБ Лейпциг" аъзолари қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 24'

    Жарима майдончасига орқа ўгириб турган Поульсен товони билан марказга пас берди. Хименес вазиятни назорат қилиб турган эди.

  • 22'

    Хименеснинг тўпга чиқишдаги хатоси туфайли Нкунку яхши вазиятга эга бўлди. Ўзидан ҳам қулай позицияга чиқиб бораётган Анхелиньога тўпни узатган ҳужумчининг режасини Триппьер пайқаб қолди.

  • 20'

    Чап қанотдан Лаймерни алдаб ўтган Каррасконинг марказга берган узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи ҳам бесамар якунланди.

  • 19'

    Стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончасига Карраско етказиб берди. Бельгияликнинг узатмасини Хальстенберг қайтарди. Акс ҳолда, Сауль қулай имконият ҳосил қилиши мумкин эди.

  • 17'

    Узоқ масофадан Камплнинг йўллаган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 15'

    Ўз жарима майдончаси ичида Лоди моҳирлик билан Анхелиньони зарарсизлантирди.

  • 13'

    Бурчак зарбасидан "матрасчилар" ҳеч қандай наф чиқара олишмади.

  • 13'

    Ренан Лоди ўз қанотидан ёриб кирди ва Карраскони тўп билан таъминлади. Янникнинг зарбасини Гулачи бартараф этди.

  • 11'

    Диего Симеоне биз билган услубида: у ўйин бошидан бери ўз жойида ўтирмаяпти.

  • 10'

    Яна бир бор Упамекано Костани йиқитди. Жарима тўпини ижро этган Кокенинг узатмасини Савич дарвозага йўллади. Гулачи ўз ўрнида.

  • 9'

    "Атлетико"нинг илк марта олдинга юриши омадсиз пас натижасида узилиб қолди. Ўз навбатида, номинал мезбонлар ҳам қарши ҳужум уюштира олмади.

  • 6'

    Ренан Лодига нисбатан Дани Ольмо ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 4'

    Бурчакдан оширилган тўпни Хименес узоқлаштирди. Иккинчи темп билан ҳужумга ўтган "буқалар" аъзоси Хальстенбергнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 2'

    Марказда тўп учун ҳавода кураш бўлди. Упамекано Костага нисбатан ортиқча дадиллик билан муносабатда бўлди. Бугин шундай курашларга кўп гувоҳ бўламиз.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин коронавирус қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида иккала клуб вакиллари бир қаторда саф тортишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган навбатдаги учрашув бошланиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!