ЕЧЛ. "Реал" - "Челси" учрашуви бошланди (матнли трансляция)

Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Реал" - "Челси" баҳси старт олди. Ушбу ўйиндан жонли транцляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

  • 90+5'

    Ўйин тугади. "Реал" иккинчи ўйин олдидан устунликка эга бўлиб олмоқда. 

  • 91'

    Бензема 2-голга жуда яқин келди. У деярли очиқ қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

  • 90'

    Ҳакам ўйинга 5 дақаиқа қўшиб берди

  • 88'

    Сўнгги дақиқалардар "Реал" футболчилар қўпполашди. Новбат Винисиусга у Энцони тўхтатди. 

  • 87'

    Карвахал очиқчасига қўполлик ишлатди ва у ҳам сариқ карточка олди

  • 84'

    Кроос энди ўйинни захирадан кузатади. Унинг ўрнига Тчуамени тушди

  • 83'

    Ҳужумга ўтаётган Кукурельяни Милитао йиқитди ва сариқ карточка олди. 

  • 81'

    Модрич ўрнига Себальос майдонга тушди. 

  • 80'

    "Челси" қарши ҳужумларга ҳам ўта олмаяпти. "Реал"ни кайфияти кўтарилди. 

  • 78'

    Маунт томонидан Карвахалга жиддий қўполлик ишлатди. Футболчи жароҳат олган бўлиши мумкин. 

  • 75'

    Лэмпард тезда реакция билдирди. Силва ўрнига Маунт, Канте ўрнига Галлахер ўйинга қўшилди. 

  • 74'

    Гоооооооллллллллл. Асенсиоооооооо. Винер қанотдан узатилган пасни голга айлантирди. 

  • 73'

    "Реал"да ишштиёқ пасайди, шекилли. Ҳужумлар камайди. 

  • 70'

    "Реал"да ҳам ўзгаришлар. Асенсио ва Рудигер Родриго ва Камавинга ўрнига баҳсни давом эттиради.

  • 66'

    "Челси"да ўзгаришлар. Стерлинг ўрнига Хаверц. Фелиш ўрнига Чалоба ўйинга қўшилди. 

  • 65'

    "Реал" қарши ҳужумга қочди. Виннидан паст. Камавинга анча ноани зарба йўллади. 

  • 63'

    Қизил ўйинга таъсир қилди. "Челси"  ўйинчилари бироз тушкунликка тушиб қолди. 

  • 60'

    Жарима зарбасини Алаба тепди. Кепа яна ўз ўрнида. 

  • 58'

    Родриго жарима майдончасига кириб борди ва уни Чилвелл атайлаб йиқитди. Рефери уни аяб ўтирмади. Қизил. 

  • 56'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. 

  • 54'

    "Челси"дан илк ўзгариш. Кулибали ўрнига Кукурелья майдонга тушди. 

  • 52'

    Карим иккинчи голни уриб қўйиши мумкин эди, бироқ Силва қутқарди. 

  • 50'

    Модричччч. "Реал" бошлади. Винидан рейд барказга паст. Бензема тўпни қулайроқ турган Модричга узатди. Зарбаага аниқлик етмади

  • 48'

    Кулбибали жамоасини голдан қутқарди. Қарши ҳужумга қочаётган Родригога етиб олиб, ҳавфни бартараф қилди. 

  • 48'

    "Челси" иккинчи таймни актив бошлади. Фелишдан зарба ва Куртуадан сейф.

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Дастлабки бўлимга ҳакам ҳеч қанча вақт қўшиб бермади ва тайм ўз ниҳоясига етди. 

  • 44'

    "Реал" футболчилари тўпни меҳмонлардан олиб қўйиб, яна бир қарши ҳужумга қочди. Вальверденинг берган зарасини Кепа қайтарди. 

  • 40'

    Қанотдан узатилган тўпни Алаба боши билан дарвозага йўллади ва Кепа ўз ўрнида. 

  • 37'

    Жеймс қанотдане рейд қилиб зарба йўллади. Куртуа тезлик билан олдинга паст берди ва "Реал" қарши ҳужумга қочди. Жамоада яна қулай имконият пайдо бўлди. Аммо сўнгги паст ўхшамади.

  • 36'

    "Аристократлар" саросимага тушиб қолди. Жамоа қарши ҳужумларга ҳам қоча олмаяпти. Футболчилар кўп тўпни йўқотмоқда. 

  • 34'

    "Реал" қарши ҳужумга ўтди. Бензема Родригони яхши ҳолатга чиқарди. Унинг зарбасини Кепа қайтарди.

  • 33'

    "Челси" секин-секин ўзига келиб олди. Футболчилар олдинга ўтмоқда.

  • 31'

    Тайм тугашига 15 дақиқа қолди. "Реал " ҳамон ўйинда назоратни қўлга олган. Стадион ҳам куйлашни бошлади. 

  • 29'

    "Челси" олдинга шошмоқда. Аммо "Реал" тўп билан кўпроқ муоммалада бўлмоқда. 

  • 28'

    Фелиш узоқдан зарба бериши мумкин эди. Карвахал бу сафар тўпга блок қўйди. 

  • 25'

    "Реал" иккиничи голни уриши мумкин эди. Силва чизиқдан тўпни қайтарди ва "Челси" қарши ҳужумга қочди. Ўйин ёнмоқда

  • 22'

    "Челси" тезкор ҳужумга ўтди ва Стерлингда жуда қулай имконият. Куртуа жамоасини қутқарди

  • 21'

    Гооооооллллллл. Бензема. Винисиусдан паст ва Карим айб ўтирмади. 

  • 19'

    "Реал" ташаббусни ўз қўлига олди. "Челси" эса қарши ҳужумга таянмоқда. 

  • 16'

    Вальвердеееее. Ярим ҳимоячининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етмади. 

  • 16'

    "Реал" прессингда яхши ишлади ва тўпни рақиб томонда олиб қўйди. Ҳужум охирига етмади, бироқ тўп ҳали ҳам майдон эгаларида. 

  • 14'

    Мадридликлар бурчак тўпини амалга оширди. Рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф қилди

  • 13'

    "Реал"дан биринчи хавфли ҳужум. Бензема ва Винни ажойиб комбинация билан "Челси" ҳимоясини ёриб ўтди ва Каримнинг зарбасини Кепа қайтарди. 

  • 12'

    Бенземадан илк зарба бўлиши мумкин эди. Аммо Силва зарбага блок қўйди. 

  • 11'

    "Челси" ҳам бўшашмаяпти. Меҳмонлар тўп назоратидаги статистикани яхшилаб олди. 

  • 7'

    Стерлинг қанотдан уйиштирган рейдини Камавинга қўполлик эвазига тўхатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

  • 5'

    Фофанага сариқ. Футболчи Винисиусга нисбатан қоидани бузди. 

  • 4'

    "Аристократлар" яна қарши ҳужумга ўтди. Бу сафар ҳимоячиларнинг ҳаракатлари сабаб ҳужум тўхтатилди.

  • 3'

    Фелишшшш. "Челси" қарши ҳужумга қочди. Фелишда яхши имконият бор эди. Аммо Куртуа ўз ўрнида

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Реал" олдига ўтди. Ҳозирча меҳмонлар ҳимояланишни еплаяпти

  • 1'

    Учрашув бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!