ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида ҳам "Бенфика"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Bilolbek Imomov
Учрашув ўз ниҳоясига етди
Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф жавоб баҳсидан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида таслим этди.
Португалияликлар 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи - Рафа Силва. "Қироллик клуби" тезкор жавоб берди. Тчуамени Вальверденинг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Винисиус Жуниор 82-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Валверде эса иккинчи ассистентини амалга оширди.

Изоҳлар (0)