ЕЧЛ. "Реал" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Интер" устидан қийин ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Интер" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Камавинганинг узатмасидан кейин Родриго гол уриб, "қироллик клуби"га ғалаба келтирди.

  • 90+2'

    Баҳс якунланди. "Реал" сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди

  • 90+'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 90'

    ГООООООООООЛ! Родриго учрашувда ҳисобни очди. Камавинга ўз номига ассист ёздириб қўйди

  • 87'

    Бензема жарима майдонига ёриб кирди, лекин Шкриняр уни тўхтатди

  • 82'

    Жуниорнинг зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади

  • 80'

    Модрич ўрнига Камавинга майдонга тушди

  • 79'

    Бенземанинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетаётганди, ҳимоячи тўпни қайтарди. Қолаверса, ёнма ҳакам байроқчасини кўтарди

  • 77'

    Видалнинг зарбаси Карвахалга тегиб қайтди

  • 76'

    "Интер" бурчак тўпи олиши мумкин эди, биро Жеко тўпни қабул қилишдан аввал ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди

  • 70'

    Модрич дарвоза томон айланма зарба йўллади, лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

  • 69'

    Димарконинг бурчак тўпиджан узатган пасини Куртуа ушлаб лоди

  • 65'

    "Реал"да ҳам ўзгариш бўлади. Лукас Васкес ўрнига Родриго туширилди

  • 65'

    "Интер"да яна ўзгариш Видаль ва Корреа майдонга тушди. Чалхонгуглу ва Лаутаро майдонни тарк этди

  • 64'

    Дамфрис катта тезликда рақиб жарима майдони ичига кириб келмоқчи эди, Начо ишончли ҳаракат қилди

  • 63'

    Дамфрис ҳужумда фол ишлатди

  • 61'

    "Реал" рақиб жарима майдони яқинида босим қилмоқда

  • 59'

    Жекога нисбатан қўполлик ишлатган Алаба огоҳлантирилди

  • 58'

    Милитаонинг қаонтдани узатган тўпини Ханданович муштлари билан уриб қайтарди

  • 55'

    "Интер"да ўзгариш: Перишич ва Дармиан кетди. Уларнинг ўрнига Дамфрис ҳамда Димарко туширилди

  • 54'

    ВАААЙ! Жеко қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бурчак тўпидан сўнг у бош билан дарвозабон турган нуқтага зарба йўллади

  • 51'

    Ҳакан яна олдинга ўтишга ҳаракат қилди, лекин ҳимоячилар уни қўполлик ишлатмай тўхтатди

  • 48'

    Карвахалнинг жарима майдони ичига узатган паси ноаниқ чиқди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0

  • 44'

    Лаутаро Мартинес огоҳлантирилди

  • 44'

    Брозовичнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди

  • 41'

    Чалхонўғлунинг Жекога узатган паси кучли чиқди. Ҳимоячи Эдиндан аввал тўпга етиб келди.

  • 37'

    Лаутаронинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устинининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 36'

    ВУУУҲ! Бурчак тўпидан сўнг Милитао бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 35'

    Бензема йўқ жойдан бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 31'

    Карвазаль қанотдан жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди, лекин Хандановтч ишончли ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди

  • 29'

    Бенземанинг бу сафарги зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 27'

    Бензема хавфли вазият юзага келтириши мумкин эди, бироқ тўпга мослаша олмади

  • 26'

    Маттео Дармиан олдинга ўтмоқчи эди, ҳимоячилар уни тўхтатди

  • 20'

    "Реал" жонланди. Анчелотти шогирдлари олдинга ўтишни бошлади

  • 18'

    Карим Бенземанинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 17'

    Иван Перишич бош билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 15'

    Маттео Дармиан офсайд қолиб кетди.

  • 14'

    БУУМ! Каземиро кучли зарба билан дарвозани нишонга олганди, сантиметрлар уни голдан айирди

  • 10'

    Бурчак тўпидан сўнг Милан Шкриняр бош билан зарба йўллади бироз ноаниқ чиқди

  • 9'

    Жеко учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ яхши имкониятдан фойдалана олмади. Тибо кучсиз зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди

  • 7'

    Лука Модричнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 5'

    Лаутаро ўз омадини синаб кўрди, лекин Куртуа ўз жойида эди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадхияси янграмоқда

  • 0'

    Ассалмоу алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг сиз ишқибозлар кутаётган баҳс старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!