ЕЧЛ тўпурарлари! Бензема кучли учликка кириб олиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Карим Бензема УЕФА Чемпионлар лигасида урилган голлари сони бўйича 100'лик довонга яқин келиб қолди. Бунинг учун 35 ёшли страйкер яна 10 та гол уриши лозим. 

"Реал" форварди "Челси"га чорак финал баҳсида ҳисобни очди. Бу французнинг турнирдаги 90-голи бўлди. 

Карим голларининг 56 тасини гуруҳ босқичида урган. Шунингдек, у 1/8 финалда 17 та, чорак финалда 8 та, ярим финалда 8 та ва финалда 1 та гол уришга муваффақ бўлган. 

ЕЧЛ тарихида гол уриш борасида у фақатгина Роналду (140), Лионель Месси (129) ҳамда Роберт Левандовскидан ортда қолмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!