ЕЧЛ: Турнирни тарк этаётган "Ливерпуль", кейинги босқичга йўл олган 12 жамоа ва 5-турдан кейин гуруҳдаги ҳолат

Мана Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари ҳам якунига етди. 8 гуруҳда кураш олиб бораётган 32 жамоанинг турнирдаги кейинги тақдири деярли ҳал бўлиб улгурди.

27 ноябр кунги беллашувлардан сўнг 1/8 финал йўлланмасига “Барселона”, “Бавария”, “Аякс”, “Манчестер Сити”, “Реал”, “Рома”, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари эга бўлган бўлса, кечаги баҳслардан кейин улар қаторига яна 4 жамоа қўшилди: “Атлетико”, “Боруссия Д”, “Порту” ва “Шальке 04”.

18 сентябр куни турнирнинг гуруҳ босқичи старт олган бўлса, 12 декабр куни гуруҳ босқичининг сўнгги 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Айнан шундан сўнг 1/8 финалнинг қолган иштирокчилари аниқланади. Кейинги босқичга ўз гуруҳида 1- ва 2-ўринни олган жамоаларгина йўл олишади.

Эътибрингизга ЕЧЛ 2018/19 мавсум гуруҳ босқичи 5-туридан кейинги ҳолатни тақдим этамиз:

“А”гуруҳи

Бу гуруҳда барчаси ҳал бўлган. Кутилганидек, гуруҳ фаворитлари муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Мавсум бошида "Монако"нинг еврокубоклардаги тажрибаси рақибларга муаммо туғдириши ҳақидаги тахмин ўзини оқламади, ҳаттоки Европа Лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолишди французлар. Кейинги тур шунчаки, расмиятчилик учун ўтади.

12.12.2018: "Монако" - "Боруссия" Дортмунд
12.12.2018: "Брюгге" - "Атлетико"

 №

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Атлетико” (Испания)

5

12

4

0

1

9

6

3

2

“Боруссия Д” (Германия)

5

10

3

1

1

8

2

6

3

“Брюгге” (Бельгия)

5

5

1

2

2

6

5

1

4

“Монако” (Франция)

5

1

0

1

4

2

12

-10

"В" гуруҳи

Гарчи гуруҳда "Барселона" фаворит дея ҳисобланган бўлсада, "Тоттенхэм" ва "Интер"дан 1/8 финал йўлланмаси тортиб олиш осон кечмаслиги кундек равшан эди, бироқ рақиблар каталонияликларга муносиб қаршилик қила олишмади ва "Барса" катта устунлик билан навбатдаги босқичга йўл олди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланмани қўлга киритиши учун энди "Тоттенхэм" сафарда "Барселона" қаршигини енгишга ҳаракат қилса, "Интер" Миланда ПСВни синовдан ўтказади. Агар учрашувлар дуранг билан якунланадиган бўлса, тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлардаги натижаларга кўра, лондонликлар кейинги босқичга равона бўлишади.

12.12.2018: "Барселона" - "Тоттнехэм"
12.12.2018: "Интер" - ПСВ

 №

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Барселона” (Испания)

5

13

4

1

0

13

4

9

2

“Тоттенхэм” (Англия)

5

7

2

1

2

8

9

-1

3

“Интер” (Италия)

5

7

2

1

2

5

6

-1

4

ПСВ (Голландия)

5

1

0

1

4

5

12

-7

"С" гуруҳи

Турнирнинг "ўлим гуруҳ"ларидан бири. Қуръа ташлаш маросимидан кейин ушбу гуруҳдан қайси жамоалар кейинги босқичга йўл олиши айтиш қандай мушкул бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Интрига сўнгги тургача сақланиб қолинди. Париждаги мағлубият Юрген Клопп шогирдларининг имкониятларини анча пайсатириб юборди. Энди "Ливерпуль"ни сўнгги турда "Наполи" билан бўладиган ўйинда фақатгина ғалаба қаноатлантиради. Йўқ, сиз ўйлаган 1:0 ҳисоби эмас, камида 2 та тўп фарқи билан ютиш талаб қилинади. ПСЖнинг гуруҳ аутсайдери “Црвена Звезда” тўсиғидан ўтишига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак, аммо бу жамоада ЕЧЛ бўлмаса ҳам, Европа Лигасида иштирок этиш имкони бор. Бунинг учун уларга парижликлар устидан ғалаба ва "Ливерпуль"нинг мағлубияти ёрдам беради.

12.12.2018: Црвена Звезда” - ПСЖ
12.12.2018: "Ливерпуль" - "Наполи"

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Наполи” (Италия)

5

9

2

3

0

7

4

3

2

ПСЖ (Франция)

5

8

2

2

1

13

8

5

3

“Ливерпуль” (Англия)

5

6

2

0

3

8

7

1

4

“Црвена Звезда” (Сербия)

5

4

1

1

3

4

13

-9

"D" гуруҳи

Бу гуруҳда ЕЧЛ 1/8 финал йўлланмалари ўз эгаларини топиб бўлди, энди Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш кетади. Москваликларга қарагандан яхшироқ имкониятга турк жамоаси эга бўлиб турибди, аммо бу ҳаммаси ҳал бўлди дегани эмас. Турклар сўнгги турда гуруҳ етакчиси "Порту"ни ўз майдонида қабул қилса, рус жамоаси ЕЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун Германияда "Шальке 04"ни мағлуб этиб, нариги ўйинда "Галатасарой"нинг мағлубияти ёки ҳеч бўлмаганда дуранг натижани кутиши зарур.

11.12.2018: "Галатасарой" - "Порту"
11.12.2018: "Шальке 04" - "Локомотив"

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Порту” (Португалия)

5

13

4

1

0

12

4

8

2

“Шальке 04” (Германия)

5

8

2

2

1

5

4

1

3

“Галатасарой” (Туркия)

5

4

1

1

3

3

5

-2

4

“Локомотив” (Россия)

5

3

1

0

4

4

11

-7

"Е" гуруҳи

"Бавария" ўз йўлида давом этмоқда. Гуруҳнинг иккинчи йўлланмаси учун кураш голланд ва португал жамоалари ўртасида кечиши аниқ эди, аммо бу курашда "учар голланд"лар устун чиқишди. Ҳар доимгидек АЕК жамоаси бошқалар очко улашадиган "ўлча" бўлиб қолди ва грандлардан бирорта очко олишнинг уддасидан чиқмади. Фақатгина энди "Аякс" ва "Бавария" сўнгги турда гуруҳ етакчилиги масаласини ҳал қилиб олишади. Бунда мюнхенликларни дуранг ҳам қониқтиради.

13.12.2018: "Аякс" - "Бавария"
13.12.2018: "Бенфика" - АЕК

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Бавария” (Германия)

5

13

4

1

0

12

2

10

2

“Аякс” (Голландия)

5

11

3

2

0

8

2

6

3

“Бенфика” (Португалия)

5

4

1

1

3

5

11

-6

4

АЕК (Греция)

5

0

0

0

5

2

12

-10

"F" гуруҳи

Гуруҳ фаворити "Манчестер Сити" сўнгги турда ҳотиржам ўйнайди. Чунки улар кейинги босқичга чиқиб бўлишди. Аммо гуруҳда яна битта ЕЧЛ 1/8 финал ва Европа Лигаси йўлланмаси бор. "Хоффенхайм" бунда фақатгина ЕЛ учун кураш олиб боради. Бунинг учун немислар Манчестерда "шаҳарликлар"ни енгиши ва нариги ўйин натижасини кутиши зарур. ЕЧЛ кейинги босқичга чиқишда "Лион"ни дуранг ҳам қониқтиради, бироқ ўйин Украинада "Шахтер" майдонида ўтишини ҳисобга олсак, бу осон бўлмайди. Хуллас, кураш сўнгги дақиқаларгача давом этади.

13.12.2018: "Манчестер Сити" - "Хоффенхайм"
13.12.2018: "Шахтер" - "Лион"

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Манчестер Сити” (Англия)

5

10

3

1

1

14

5

9

2

“Лион” (Франция)

5

7

1

4

0

11

10

1

3

“Шахтер” (Украина)

5

5

1

2

2

7

15

-8

4

“Хоффенхайм” (Германия)

5

3

0

3

2

10

12

-2

G" гуруҳи

Гуруҳда ЕЧЛ йўлланмалари тугади. Фаворитлар унга эга чиқишди. Бир хил имкониятга эга бўлиб турган аутсайдерлар эса сўнгги имконият Европа Лигасида иштирокни давом эттириш учун кураш олиб боради. Бунинг учун ЦСКАдан 6-турда Мадридда "Реал"ни мағлуб этиш талаб қилинса, чехлар ўз майдонида "Рома"ни таслим қилишлари керак, аммо бунга фаворитлар йўл қўйишармикан?!

12.12.2018: "Реал" - ЦСКА
12.12.2018: "Виктория Пльзень" - "Рома"

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Реал” (Испания)

5

12

4

0

1

12

2

10

2

“Рома” (Италия)

5

9

3

0

2

10

6

4

3

“Виктория Пльзень” (Чехия)

5

4

1

1

3

5

15

-10

4

ЦСКА (Россия)

5

4

1

1

3

5

9

-4

"Н" гуруҳи"

Ушбу гуруҳда ҳам барчаси ҳал бўлди, фақатгина энди гуруҳда етакчиликни аниқлаш қолди холос. Агар Жозе Моуриньо шогирдлари биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишни истаса, Испанияда "Валенсия"ни мағлуб этиши ва "Ювентус"нинг мағлубиятини кутиши керак, аммо Аллегри шогирдлари Швейцарияда бунга йўл қўймаса керак.

13.12.2018: "Янг Бойз" - "Ювентус"
13.12.2018: "Валенсия" - "Манчестер Юнайтед"

Жамоа

Ў

О

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

+/-

1

“Ювентус” (Италия)

5

12

4

0

1

8

2

6

2

“Манчестер Юнайтед” (Англия)

5

10

3

1

1

6

2

4

3

“Валенсия” (Испания)

5

5

1

2

2

4

5

-1

4

“Янг Бойз” (Швейцария)

5

1

0

1

4

2

11

-9

P.S. 6-тур учрашувлари саналари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!