ЕЧЛ. Хайр ПСЖ ёхуд “Реал” Парижда ҳам ғалаба қозонди

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган Франциянинг ПСЖ ҳамда Испаниянинг “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 51-дақиқада Криштиану Роналду Лукас Васкес томонидан узатиб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очишга эришди.

66-дақиқада эса Марко Верратти иккинчи бор бош ҳакам Феликс Брих томонидан огоҳлантирилди ва майдондан  четлатилди. Бироқ ушбу воқеадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Эдинсон Кавани “Реал” ҳимоясидаги пала-партишликлардан умули фойдаланиб, мувозанатни тиклашга эришди.

Сон жиҳатдан майдонда устун бўлиб турган “қироллик клуби” футболчилари ҳужум қилишда давом этди ва 80-дақиқада Каземиро томонидан йўлланган зарба йўл-йўлакай ПСЖ футболчисига тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 2:1.

Шу тариқа, икки ўйинда 5:1 ҳисобида рақибдан устун келган Зинедин Зидан шогирдлари чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 71 Кавани, 1:2 – 80 Каземиро.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта (Пасторе, 59), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 76), Мбаппе (Диарра, 85), Кавани.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Ковачич (Кроос, 71), Каземиро, Асенсио (Иско, 82), Бензема (Бэйл, 76), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Ковачич (32), Рамос (78), Кавани (84).

Четлатиш: Верратти (66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!