ЕЧЛ. Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди (фото)
УЕФА Чемпионлар лигаси матбуот хизмати мавсум рамзий терма жамоасини тақдим этди. Ушбу таркибдан чемпион “Реал” ва вице-чемпион “Ливерпуль”нинг 4 нафардан футболчиси ўрин олди. Шунингдек, “Челси”, ПСЖ ва “Манчестер Сити” футболчилари ҳам рамзий терма жамоага киритилди.
Дарвозабон: Тибо Куртуа
Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнолд, Антонио Рюдигер, Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон.
Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне, Лука Модрич, Фабиньо
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Карим Бензема, Киллиан Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, якунига етган Чемпионлар лигасида "Реал" ғолибликни қўлга киритди. Финалда “қаймоқранглилар” “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Фикрлар