ЕЧЛ йўлланмаси "Манчестер Юнайтед"га қимматга тушмоқда

"Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсумда ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этиши клубнинг Харри Магуайрни сотиш имкониятига таъсир қилди.

The Guardian нашрининг ёзишича, жамоанинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши қолган футболчилар каби сардорнинг ҳам маоши сезиларли даражада ошишига олиб келди.

Клуб ҳимоячини 30-40 миллион фунтга сотиши мумкин эди, аммо энди унга янги жамоа топиш қийинроқ бўлади, чунки амалдаги ва таклиф қилинган маош ўртасидаги фарқ жуда катта бўлиши мумкин.

Магуайр 2022/23 йилги мавсумда Премьер-лигада 16 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ZAKHRIDDIN
07/07/2023 12:45
Shu Ten xag xam naturalni dalbayob bilat shungacha zoʻr oʻynayotgan futbolchi qandaygasiga unga yoqmay qoloshi mumkun. Gap unda emas xamma trenirlar xam oʻzlari kashf etgisi keladi bunga Ten Xag xam kiradi shuning uchun xam Maguarni boʻlmaydi deydi