ЕЧЛда ҳафта футболчиси ким бўлади? Роналду ёки Месси?

УЕФА расмий сайтида жорий ҳафта бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувларининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш бошланди. Ушбу номга Кайл Уокер («Манчестер Сити»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона») ва Роберт Левандовски («Бавария») даъвогарлик қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Роналду ва Левандовски ўзлари иштирок этган ўйинларда дубль қайд этди. Месси эса гол урди ва рақиб дарвозасига пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Кайл Уокер эса “Реал”га қарши ўйинда 85 фоиз узатмаларни аниқ амалга оширди ва рақиб футболчилари бор йўғи 1 марта ундан тўп олиб қўйишди холос.

Сўровномада энг кўп овоз тўплаган футболчи ғолиб бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!