ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу Месси ёки Роналду эмас!

"Аякс" ҳимоячиси Дэйли Блинд Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси хабар тарқатди. 

Блинд жамоасига "Боруссия" Дортмундни йирик ҳисобда мағлуб этишига ёрдам берганди. Амстердамликлар рақиб дарвозасига 4та гол уришга эришди. Ҳимоячи ўз ҳисобига битта гол ва ассист ёздириб қўйганди. 

Ушбу соврин учун курашда Дэйли "Ливерпуль" посбони Алиссон Бекер, "Зальцбург" ҳавбеки Ноа Акафора ва "Спортинг" ҳимоячиси Себастьян Коатесни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!