ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

ЕЧЛда чорак финал босқич учрашувлари якунига етди. Унга кўра, "Вильярреал", "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, УЕФА расмий сайти 1/4 финал жавоб учрашувларининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Реал" Мадрид футболчиси Лука Модрич ушбу номинацияда ғолиб, деб топилди.

У "Челси"га қарши баҳсда 13 кмдан кўпроқ масофани босиб ўтди. Ўша ўйинда Луканинг 90 фоиз узатмаси аниқ чиққан. Шу билан бир қаторда, у Родригонинг голига шедевр ассист амалга оширган эди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич айни пайтда 36 ёшда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!