ЕЧЛнинг якунланган мавсумдаги энг чиройли голи аниқланди (видео)
Ads

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигасининг якунланган 2017/18 йилги мавсумида киритилган энг чиройли голни эълон қилди.

Унга кўра “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг чорак финалда “Ювентус” дарвозасига киритган қайчи услубидаги голи энг чиройли деб топилди.

Қайд этиш лозимки, португалиялик футболчининг голи сўровномада жамоадоши Гарет Бэйлнинг финалда "Ливерпуль" дарвозасига киритган голини ва “Ювентус” форварди Гонсало Игуаиннинг нимчорак финалда "Тоттенхэм" дарвозасига киритган голини ортда қолдирди.