Эдди Хирн: "Канело" гап-сўзсиз P4P етакчиси
Хабарингиз бор, жаҳоннинг биринчи рақамли бокс юлдузи бўлиб турган Сауль Альварес сўнгги жангида туркиялик даъвоган Авни Йилдиримга ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди. Мазкур тўқнашувдан сўнг, мексикалик боксчи билан 2 та жангга шартнома имзолаган "Matchroom" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Саул Альварес гап-сўзсиз P4P етакчисидир ва у энг зўрлар билан жанг қилишда давом этади. Мен қарийб 35 йилдан бери спорт ичидаман. Менга "Канело" атрофидаги мухлислар ёқади. Чунки, унга яқин даражали боксчини ҳали кўрганим йўқ. Мен учун Энтони Жошуа 1-рақамли бўлиб қолади. Аммо у, Сауль Альваресга қараб, бу йигит шубҳасиз етакчи, деган эди."-деди Эдди Хирн.
Фикрлар